Sevimli

Элдор Шомуродов ҳақида фильм суратга олинади

СПОРТ 12.05.2022, 13:57
Элдор Шомуродов ҳақида фильм суратга олинади

 Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Лойиҳалар бошқаруви маркази (MPMG) ташаббуси билан “Чегарасиз“ лойиҳасининг навбатдаги махсус сони футболчи Элдор Шомуродов ҳаётига бағишланади. Бу ҳақда "Замон" нашри ёзмоқда

Мазкур ҳужжатли фильмни суратга олиш жараёнлари шу йилнинг апрель ойида бошлаб юборилган. Дастлабки саҳналар Сурхондарё вилоятининг футболчи туғилиб ўсган Жарқўрғон туманида тасвирга олинган.

Фильмнинг давомини суратга олиш учун тасвирга олиш гуруҳи бугун 12 май куни Италиянинг Рим шаҳрига жўнаб кетишди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳарларида ҳам футболчи ҳаётига дахлдор саҳналар суратга олинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16.79° небольшой дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1