Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили расмий ахборот берди:
Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида келгуси ҳафтада қатор тадбирлар ўтказилади:
ШҲТга аъзо давлатларнинг ўсимликлар карантинига масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учрашуви – Тошкент шаҳри, 2022 йил 17 май.
ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йиғилиши –Тошкент шаҳри, 19-20 май 2022 йил.
ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича идоралари раҳбарларининг учрашуви – 2022 йил 19-20 май кунлари Тошкент шаҳри.
ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортини ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг йиғилиши – 2022 йил 20 май, Тошкент шаҳри.
ШҲТ Сайёҳлик форуми – 2022 йил 19-20 май, Тошкент шаҳри.






