1

Ханчжоу-2022 бошқа муддатга кўчирилди. Энди терма жамоаларда тайёргарлик қандай кечади?

СПОРТ 13.05.2022, 07:36
Ханчжоу-2022 бошқа муддатга кўчирилди. Энди терма жамоаларда тайёргарлик қандай кечади?

Жорий йилнинг 6 май куни Тошкентда ўтган Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилишида сентябрь ойида бўлиб ўтиши кутилган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари бошқа муддатга кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу боис, кеча, 12 май куни МОҚда мазкур вазият юзасидан йиғилиш ўтказилди.

“Осиё ўйинларининг қолдирилгани кайфиятимизга таъсир этмаслиги керак. Чунки йил давомида бизни Осиё ва жаҳон чемпионати, ҳар бир спорт туридаги бошқа нуфузли мусобақалар ва Ислом бирдамлиги ўйинлари кутиб турибди. Эндиги тайёргарлигимиз мазкур мусобақаларга қаратилади. Туркияда ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасига олиб бораётган ҳозирлигимиз қандай кетаётганини кўрсатиб беради. Бу комплекс мусобақанинг борлиги биз учун жуда қулай бўлди. Шу боис, тайёргарликни асло сусайтирмаслик лозим”, – дейди Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов.

Шундан сўнг Ойбек Касимов давлат томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, уларни мақсадли сарфлаш бўйича қўшимча қилган:

“Давлатимиз томонидан федерацияцларимизни молиялаштириш бўйича ажратилган аниқ маблағ мавжуд. Бундан кейин ҳам уни мақсадли сарфлашда давом этамиз. Терма жамоаларимиз мунтазам ўқув-машғулот йиғинларида бўлишларини, халқаро мусобақалардаги иштирокларини таъминлаймиз. Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов мазкур йиғилишда олдимизда турган режаларни белгилаб олишимизни сўрадилар. Президентимиз ва ҳукуматимиз бизни қўллаб-қувватламоқда. Таъкидланганидек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг қолдирилиши ишимиз тўхтаб қолишини англатмайди”,-дейди у.

Шундан сўнг Шерзод Ташматов Ислом бирдамлиги ўйинларининг аҳамияти, унда олдимизга қўйилажак мақсадлар ҳақида тўхталган.

“Атлетларимизнинг тайёргарлиги, жисмоний ҳолати ва спорт формасини назоратда ушлаб туришимиз, бу орқали Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарликни босқичма-босқич давом эттиришимиз керак. Ҳар бир терма жамоаларимизнинг натижаларини таҳлил қилиб борамиз. Бу йил Ислом бирдамлиги ўйинлари биз учун муҳим. 2017 йил ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаган бўлсак, бу гал камида иккинчи поғонани кўзлаб ҳаракат қиламиз. Ушбу стартга ҳам 3 ой вақт қолди. Ҳар бир федератсияцдан унда иштирок этадиган атлетлар рўйхатини шакллантириб олишларини сўраб қоламиз”, – дейди МОҚ раиси ўринбосари.

Йиғилиш давомида Равшан Ирматов ҳамжиҳатликда, ўзаро тажриба алмашган ҳолда йилнинг бошқа мусобақаларига тайёрланиш, бир вақтнинг ўзида ҳудудлардаги мураббий ва ҳакамларнинг малакасири ошириб бориш бўйича фикр билдирган.

Якунда мутасаддилар томонидан жорий йил иштирок этиладиган мусобақалар режасини қайта тузиб чиқиш, федерациялардаги қарздорлик ҳолати, йил якунигача бўлган тахминий сарф-харажатлар сметасини шакллантириш бўйича топшириқлар берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1