АсосийJamiyat

Ёмғир, шамол, момақалдироқ... Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

'Ёмғир, шамол, момақалдироқ... Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди'ning rasmi

Бугун, 13 май кундуз куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида эрталаб, республиканинг қолган ҳудудларда кун давомида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° гача исийди. "Ўзгидромет" бундан хабардор қилмоқда.

Қайд этилишича, Тошкентда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Сел келиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Ҳаво ҳарорати 10-15° бўлади.

    Бошқа янгиликлар