АсосийSport

Сув полоси: Катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланмоқда

'Сув полоси: Катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 13-18-май кунлари Тошкентдаги сув спорти турларига қарашли Республика олий спорт маҳорати мактабининг сузиш ҳавзасида сув полоси бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, эркаклар ўртасида Тошкент шаҳри, Наманган вилояти, Ўзбекистон сузиш федерацияцси, “Гермес Тристмегист”, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Наманган вилояти сув спорти турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Хотин-қизлар ўртасида эса Тошкент шаҳри, Наманган ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, сув спорти турларига қарашли Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Хоразм вилояти сув спорти турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоалари Ўзбекистон чемпионатининг медаллари учун баҳс юритишади.

Бугун, 13 май куни ўтказиладиган илк баҳсларда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашадилар.

Хотин-қизлар жамоалари:

РОСММ – Наманган вилояти;

Тошкент шаҳри – Хоразм вилояти.

Эркаклар жамоалари:

1-БЎСМ (Яккасарой тумани) – “Гермес Тристмегист” СК;

Ўзбекистон сузиш федерацияцси – Наманган вилояти;

ИБЎСМ (Наманган вилояти) – Тошкент шаҳри.

    Бошқа янгиликлар