1

Қозоғистонда ичида ўзбеклар бўлган автобус ағдарилди. Қурбонлар бор...

ЖАМИЯТ 13.05.2022, 09:20
Қозоғистонда ичида ўзбеклар бўлган автобус ағдарилди. Қурбонлар бор...

Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ жорий йилнинг 12 май куни “Олмаота-Тошкент” автомобил йўлининг 571-километрида содир бўлган. 

“Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Ҳодиса сабаблари ваколатли органлар томонидан ўрганилмоқда”, — дея изоҳ беради бошқарма матбуот хизмати.

"Kazinform"нинг маълум қилишича, Жуалин вилояти шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига йўловчи автобус ҳалокати муносабати билан Ўзбекистон Республикасидан 48 нафар жабрланувчи мурожаат қилган. Улардан 38 нафари эркак, тўққиз нафари аёл ва бир нафар вояга етмаган бола. 16 нафар бемор шифохонага ётқизилган, улардан тўрт нафари реанимация, 12 нафари жарроҳлик бўлимида. Диагностика бўлимларида 12 нафар бемор шифокорлар назоратида, дея тушунтириш берилади.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ёрдамчиси ва автобус йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1