Фарғона вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини тубдан яхшилаш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлди. Унда иштирок этган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, Президент йиғилишда ҳокимлар томонидан ер ажратилиши масаласига ҳам тўхталган.
" – Энди ҳокимларни савдо соҳасига чиқаряпман. Шунда ҳам бу ҳолатлар бўляпти. Фарғона вилояти ҳокимининг имзосигача ўхшатиб, ер олиш бўйича қарорни чиқартириб олган ҳолат ҳам бўлди. Хайрулла Бозоров эса "бу ерни мен бермаганман", деяпти. Ўзи шу имзони ўхшатишни ҳам ҳокимликда ишлайдиган одам қилган. Кичкина лавозимда ишлайди, бир бюрократ ўзи. Ҳайрон қолади киши", — деди Шавкат Мирзиёев.






