АсосийJamiyat

Давлат солиқ қўмитаси делегацияси Швейцариянинг солиқ маъмуриятчилиги тажрибасини ўрганди

'Давлат солиқ қўмитаси делегацияси Швейцариянинг солиқ маъмуриятчилиги тажрибасини ўрганди'ning rasmi

Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Давлат солиқ қўмитаси делегацияси Швейцария Конфедерациясига ишчи ташрифи давомида Швейцария Федерал солиқ администрацияси ва Суг кантони (вилоят)  раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.  

Учрашувда Швейцария Федерал солиқ администрацияси бошлиғи Адриан Хуг билан солиқ маъмуриятчилигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.  

Швейцария томони Ўзбекистон солиқ органларини юқори технологияли хизмат кўрсатишга трансформация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларини қайд этди. Мезбон томон прогрессив ривожланиш омили сифатида солиқ маъмуриятчилигига рақамли инструментларни жорий этишни давом эттириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.  

Ўзбекистон томони Швейцария солиқ ҳисоботи шаклларини автоматлаштириш ва соддалаштириш тажрибаси натижасида ЕҲТТ мамлакатлари орасида солиқ декларациясини топширишга сарфланган вақтнинг энг кичик кўрсаткичига эришганини қайд этди.  

Швейцария ФСА таркибий бўлинмалари ва қуйи тузилмалари томонидан солиқ маъмуриятчилигининг амалий механизмлари ва инструментлари тақдимотлари ўтказилди. Унда рақамли технологиялар соҳасида ходимларнинг салоҳиятини ошириш ва умуман ходимлар малакасини ошириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, делегация Суг кантонига ташриф буюриб, у ерда ҳудудий солиқ органларининг маҳаллий солиқ маъмуриятчилиги фаолияти билан танишди.  

Учрашувлар якунида солиқ маъмуриятчилигининг Европа модели тажрибасини ўрганиш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.

    Бошқа янгиликлар