Sevimli

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

ЖИНОЯТ 13.05.2022, 16:27
Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги натижасида, банк маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда

Хусусан, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Шўрчи филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда, “К.Ж.” МЧЖ раҳбари Б.Э. гаров таъминоти сифатида қўйилган бино-иншоотларни сохта ҳужжатлар орқали ҳақиқий нархидан 186 млн сўмга сунъий равишда оширган ҳолда баҳолатиб, нон ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўкони қуриш учун 2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “P.” МЧЖ раҳбари А.Т. АТБ “Микрокредитбанк”нинг Оққўрғон филиалидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун 750 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини “A-K.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, “П.К.” хусусий корхонаси раҳбари К.П. “Туронбанк” АТБ Термиз филиалидан замонавий иссиқхона қуриш орқали лимончилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 400 млн сўм кредит маблағини ўзи норасмий равишда раҳбарлик қилиб келган “К.Б.” МЧЖга сохта шартнома асосида ўтказиб, иссиқхона ташкил этмасдан, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, “Н.Я.” МЧЖ раҳбари Д.Қ. “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё филиалидан балиқчилик хўжалигини ривожлантириш мақсадида 300 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16.79° небольшой дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1