Самарқандда 4 киши Nexia ичида ёниб кетди

ЖАМИЯТ 13.05.2022, 16:48
Самарқандда 4 киши Nexia ичида ёниб кетди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 6 май куни тўрт кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд—Қарши йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилган. Оқибатда автомобилда ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситаси ёниб кетган.

Автомобиль ичида бўлган тўрт нафар фуқаро ёнғин қурбонига айланган. Ҳайдовчи эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, ЙТҲ ҳайдовчининг тажрибасизлиги (ҳайдовчилик гувоҳномасини беш ой олдин олган) ва тўйиб ухламагани сабаб келиб чиққан. Маълумотларга кўра, автомобиль ичида ёниб кетганлар орасида 11 ёшли қиз ҳам бўлган — у бобо-бувиси билан зиёратга кетаётган бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1