Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси яшаш хонадони молхонасидан осилган ҳолда топилди

ЖИНОЯТ 13.05.2022, 17:07
Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси яшаш хонадони молхонасидан осилган ҳолда топилди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Даракчи»га  Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.

Марҳамат туман прокуратураси томонидан 16 апрель куни соат 16:15 ларда 1984 йилда туғилган, Марҳамат тумани, “Шўрқақир МФЙ” Давлатобод кўчаси 19-уйда яшаган Ф.М.нинг яшаш хонадонидаги молхонанинг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, унга ўзини-ўзи осиб вафот этгани ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Текширув давомида фуқаро Ф.М.га нисбатан бирон шахс томонидан муттасил равишда тазйиқ ўтказиш, ҳақорат қилиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги маълум бўлган.

Марҳумни таниган инсонларнинг маълум қилишича, унинг ўлимига оиласида юзага келган келишмовчиликлар, тижорат банкларидан олган кредит қарздорликлари ва бошқа муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, апрель ойи бошида ундан ишдан бўшаш тўғрисидаги аризаси олинган. Бироқ у билан тузилган шартнома ўлимидан сўнг бекор қилинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1