АсосийJinoyat

Қалбаки паспортлар билан чет элга чиқишга уринган хорижий фуқаролар қўлга олинди

'Қалбаки паспортлар билан чет элга чиқишга уринган хорижий фуқаролар қўлга олинди'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда

8 апрель куни Шри-Ланканинг 8 нафар фукароси қалбаки Франция ва Италия паспортлари асосида Тошкент-Лондон йўналиши буйича учмоқчи бўлганида чегара назорати ходимлари томонидан тўхтатилиб, рейсдан қолдирилган.

Бу ҳолат бўйича тайинланган экспертиза хулосасига кўра, чет эл фуқароларидаги 2 та Италия ва 6 та Франция давлатининг паспортлари қалбаки эканлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент авиация транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 223 (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, 8 нафар шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан судланувчиларга тегишли жазолар тайинланди.

    Бошқа янгиликлар