Sevimli

Андижонда молхонасидан осилган ҳолда топилган собиқ ҳоким ёрдамчиси ҳақида қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 14.05.2022, 08:35
Андижонда молхонасидан осилган ҳолда топилган собиқ ҳоким ёрдамчиси ҳақида қўшимча маълумот берилди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким ёрдамчиси ўзини осгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳолат юзасидан тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қушимча маълумотларни тақдим қилди.

Таъкидланишича, Мирзарахимов Фарход Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 йил 11 январдан бошлаб, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган.  

Ф.Мирзарахимовнинг дадаси А.Мирзарахимов 2021 йилда оғир хасталикка чалинганлиги, сўнгра, онаси Р.Мирзарахимова оғир хасталик билан касалланиб, вафот этгандан сўнг, Ф.Мирзарахимов ишга совуққонлик билан қараган.  

Оиласида юзага келган келишмовчиликлар сабабли спиртли ичимликларга ружу қўйган. 2022 йил март ойи давомида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ичкилик ичишни давом эттирган. 2022 йил 1 апрель куни ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган.

Ижтимоий тармоқларда ёзилаётган ушбу ҳолат лавозимидан бўшаганидан сўнг бўлган.

Шарҳлар