“Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила – муқаддас даргоҳ” форуми ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 14.05.2022, 12:23
“Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила – муқаддас даргоҳ” форуми ўтказилмоқда

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида 13-14 май кунлари  “Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила – муқаддас даргоҳ” форуми ўтказилмоқда. 

Маълумки, оила – инсоннинг туғлишидан то умри поёнига қадар бўлган ҳаёт мазунини қамраб олган, таълим-тарбия, имон-эътиқоднинг асосий пойдевори шакллантириладиган муқаддас маскан. Меҳр-оқибат ришталарини, одамийлик мезонларини, миллий қадриятларни эъзозлаб-авайлайдиган, келгуси авлодларга тўкис етиб боришини таъминлайдиган мўътабар даргоҳ. 

Шу маънода, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оила куни (International Day of Families) сифатида кенг нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

Юқоридагиларга асосан, жорий йилнинг 13 май куни “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида “15 май – Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила – муқаддас даргоҳ” форуми ўтказилди. Форуми доирасида Жамият тизимидаги корхоналар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли гидроэнергетик оиласи” кўрик-танлови ҳамда тизим ишчи-ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ва спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Форумда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори Эминов Азизжон Ғуломжонович ва Вазирлар Маҳкамасининг маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти бош мутахассиси Ҳамроев Ғофуржон Ҳасанович ҳамда Энергетика вазирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси Қурбонов Собиржон Пўлатович, вазирликнинг матбуот хизмати раҳбари Бекмурадова Сабина Руслановналар ташриф буюриб, ўз фикр-мулоҳазалри билан ўртоқлашдилар. Форум доирасидаги тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилганини мамнуният билан эътироф этдилар.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1