Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов бошчилигидаги делегация аъзоларининг миграция масалалари бўйича мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Австрия пойтахти Вена шаҳрида ташкил этилган "Прага жараёни"га ташрифи доирасида турли даражадаги учрашувлар давом этмоқда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси А.Файзуллаев иштирокида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва координатори Валиант Ричи билан учрашув ташкил этилиб, унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.






