14 май куни соат тахминан 17:50да Тошкент вилояти Паркент тумани “Чанги” кишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳосил бўлиб, сойларда сел сувларини тўлиб оқиши, ички ариқлар қувурларига шох-шабба ва тоғ жинсларини тиқилиб қолиши оқибатида ички кўчаларга ва аҳоли томорқаларига сел сувларини тошиши ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Айни вақтда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошшқармаси раҳбарияти, қутқарув бўлинмалари, туман йиғма механизацилаштирилган отряди техникалари, ҳамда ФВДқТнинг тегишли хизматлари куч ва воситалари томонидан ҳолат оқибатлари бартараф этилмоқда, аҳоли хонадонлари, ички кўчаларда тўпланаётган сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда.