1

Самарқандда ўғил отасини пичоқлаб қўйди

ЖИНОЯТ 15.05.2022, 17:44
Самарқандда ўғил отасини пичоқлаб қўйди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ўз отасини ўлдирган йигит ушланди. Бу ҳақда Zamon.uz' нашри хабар бермоқда.

Аниқланишича, гумонланувчи фуқаро руҳий соғлом бўлмаган, вақти-вақти билан даволаниб юрган. Отаси эса унга руҳий касаллиги сабаб шифохонада даволаниши кераклигини айтган ва шифокор олиб келган. Шу сабаб ўртада тортишув юзага келган.

Ўғил “мени жиннихонага ётқизмоқчисиз” деб, ошхона пичоғи билан отасига ташланган ва унга 15 марта пичоқ тиқиб, ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1