Англия Премьер-лигаси 37-тур доирасида пешқадам "Манчестер Сити" клуби Лондонда меҳмон бўлди.
"Вест Ҳэм"га қарши майдонга тушган "шаҳарликлар" кутилмаганда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Биринчи бўлимни мезбонлар 2:0 ҳисобидаги устунлик билан якунлади.
Танаффусдан кейин "Манчестер Сити" кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинчалик пенальтидан Риёд Маҳрез фойдалана олмади.
Шундай бўлсада, Хосеп Гвардиола шогирдлари ўз очколари сонини 90тага етказган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. "Ливерпуль" эса 36та ўйиндан кейин 86 очко бор.
АПЛ. 37-тур
Вест Ҳэм — Манчестер Сити 2:2
Голлар: Боуэн (24, 45) — Грилиш (49), Цоуфал (авт. 69)