АсосийJamiyat

ЎзММАнинг янги логотипи тасдиқланди

'ЎзММАнинг янги логотипи тасдиқланди'ning rasmi

Бир муддат аввал ЎзЭОАВМАнинг номи Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясига ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда Ассоциациянинг Darakchi.uz'га маълум қилишича, унинг янги логотипи хам тасдиқланди. 

Қайд этилишича, логотип минимализм услубида ишланган бўлиб,  миллий “қуроқ” намунасида ифодаланган.

"Бунинг рамзий маъноси бор. Тасвир турли ранг ва шаклдаги матоларни бирлаштириш орқали яхлит амалий санъат намунасини юзага келтирадиган тарихий ва замонавий анъаналаримиз уйғунлигидаги бир жамият, бир мақсад атрофида миллий медиа аъзоларини бирлаштирувчи маънога эга",-дейилади хабарда.

Таъкидланишича, логотипдаги турли рангларда акс эттирилган тўртбурчак шакллар рақамли дунёнинг муҳим элементи пикселларни  англатади.  

    Бошқа янгиликлар