АсосийJamiyat

Мактаб директорларига бюджетдан ташқари маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади

'Мактаб директорларига бюджетдан ташқари маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади'ning rasmi

Мазкур тартиб 2022 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 майдаги  "Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" Қарорига асосан 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига бюджетдан ташқари маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Мазкур қарор қабул қилингунга қадар халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 25 фоиз миқдорида тўлаб келинган бўлиб, янги тартиб бўйича ушбу миқдор 1 фоиз этиб белгиланди.

Қарорга асосан, қўшимча хизмат кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағларни яширган, шунингдек, ходимларга норасмий иш ҳақи тўлаган халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

    Бошқа янгиликлар