1

Сурхондарёдаги мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини дарс тайёрламай келгани учун урди (видео)

ЖАМИЯТ 16.05.2022, 10:49
Сурхондарёдаги мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини дарс тайёрламай келгани учун урди (видео)

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтакланганлиги  билан боғлиқ видео тарқалди.

 Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Аниқланишича, 22 апрель куни Бандихон тумани 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.  

Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди. Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.  

Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1