1

ЎзЛиДеП фракцияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди

СИЁСАТ 16.05.2022, 11:30
ЎзЛиДеП фракцияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди

Бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Партия матбуот хизмати хабар бермоқда

Йиғилишда қайд этилишича, амалдаги Конституция эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, ҳусусан адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар уларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эхтиёжини кун тартибига кўймоқда.

Шу сабабли, бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Бош қомусимиз – Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқишди.

Бу борада фракция аъзолари Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш бўйича ўзларининг аниқ позицияларини маълум қилишди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, O'zLiDeP фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича илгари сурилаётган ташаббус Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги яна бир етакчи фракцияси - “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳам мақсад, вазифалари ҳамда сайловолди дастурлари билан ҳамоҳанглигидан келиб чиқиб, ушбу масалани мазкур фракцияларнинг қўшма йиғилишида муҳокамага қўйилиши ташаббуси илгари сурилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1