Sevimli

Туркияда "Мендирман Жалолиддин" сериалининг иккинчи фаслини суратга олиш бошланди

МАДАНИЯТ 16.05.2022, 12:17
Туркияда "Мендирман Жалолиддин" сериалининг иккинчи фаслини суратга олиш бошланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон-Туркия киноижодкорлари томонидан "Мендирман Жалолиддин" номли тарихий сериал суратга олинган. 2020 йилнинг 4 окятбрь куни Тошкентда сериалнинг тақдимоти бўлиб ўтган эди. 

Ушбу сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, ўзбекистонликлар учун 2021 йилда телеэкран орқали намойиш этилган. 

Айни пайтда Туркияда "Мендирман Жалолиддин"нинг иккинчи фаслини суратга олиш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда сериалда бош қаҳрамон — Чингизхон образини ижро этган маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров маълум қилди. Актёрнинг гапларига кўра, айни пайтда ўзбек киноижодкорларидан иборат гуруҳ Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб борган ва дам олиш куни муноабати билан улар шаҳарни сайр қилишган. 

Ҳозирда иккинчи фаслда актёрлар яратаётган образлар бўйича маълумотлар йўқ. Жавоҳир Зокиров яқин кунларда сериалнинг суратга олиш майдонларидан видеолавҳалар тақдим этишини айтмоқда.

Маълумот учун: мазкур сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган бўлиб, съёмка учун Туркиядаги 30 гектар майдонда Ўзбекистоннинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилган. Ўтган йил бошида "darakchi.uz" мазкур съёмка майдонида бўлиб қайтган эди. У ерда 1200 нафар ишчи-хизматчининг меҳнати билан 3500 кв/м майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қурилган. 200 дан ортиқ либосчилар ўзбек ва турк рассомлари эскизлари асосида минглаб тарихий костюмларни тикиб, тайёрлашган. Истанбулдан 750 км масофадаги Оқсарой музофотида саҳро жанг саҳналари суратга олинган.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10875.37
USD -10.63
11079.83
EUR -54.37
181.48
RUB 1.02
1