1

Суд Тошкентда янги йил куни "огнетушитель" портлатган йигитларга ҳукм ўқиди

ЖАМИЯТ 16.05.2022, 15:42
Суд Тошкентда янги йил куни "огнетушитель" портлатган йигитларга ҳукм ўқиди

Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бир нечта йигитлар йўлнинг ўртасида "огнетушитель"ни портлатишган эди. Натижада, 3 нафар фуқарога тан жароҳати етган эди.  

ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида мазкур ҳолат бўйича 8 нафар шахсга нисбатан суд иши кўриб чиқилди.  8 нафар судланувчи бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва ундан фойдаланиш жиноятини содир қилишган.

Судланувчилар:

Биринчи судланувчи 21 ёш.

Иккинчи судланувчи 22 ёш.

Учинчи судланувчи 19 ёш.

Тўртинчи судланувчи 25 ёш.

Бешинчи судланувчи 21 ёш.

Олтинчи судланувчи 21 ёш.

Еттинчи судланувчи 21 ёш.

Саккизинчи судланувчи 27 ёш.

Жиноят ишлари бўйича шайхонтоҳур туман судида очиқ суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов раислигида Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) да назарда тутилган жиноятни содир этган 8 нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди ва ҳукм ўқилди.

Суд ҳукмига кўра, 5 нафар судланувчига нисбатан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш, 3 нафарига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан 20 сутка ичида, маҳкумлар ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1