1

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида туризм соҳасида 40 дан ортиқ меморандум имзоланди

ЖАМИЯТ 16.05.2022, 16:53
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида туризм соҳасида 40 дан ортиқ меморандум имзоланди

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан жорий йилнинг 5-7 май саналарида Хўжанд ва Панжикент шаҳарларида ташкил этилаётган инфотурда Ўзбекистонлик 30 та туроператорлардан иборат делегацияси қатнашди.  Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Амалга оширилган инфотурдан асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, янги туроператорларни туризм бозорига кириб келишда янги йўналишларни очиш этиб белгиланган эди. Шу муносабат билан, делегацияга янги ва Марказий Осиё давлатлари билан ишлашни режалаштирган салоҳиятли туроператорлар жалб этилди.

Форумда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Амирбекзода Хабибулло, Суғд вилояти ҳокимлиги раиси ўринбосари Анвар Якубий, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги бош мутахассислари Султонов Шерзод, Икрамов Акбар, уюшмалар, тожик ва ўзбек туроператорлари, меҳмонхоналар, санаторийлар ва шифохоналар раҳбарлари иштирок этди.

Ташриф давомида Хўжанд ва Панжикент шаҳарларидаги энг нуфузли меҳмонхона ва санаторийларнинг имкониятлари ўрганиш режалаштирилди. Ташриф давомида режага киритилган дастурдан чиқмаган ҳолда туроператорларимиз томонидан жами 15 тага яқин меҳмонхона ва санаторийларнинг шароитлари ва имкониятларини шахсан ташриф буюрилди.

Тарихий обектлар ва диққатга сазовор жойлар тўғрисида атрофлича маълумот олиш мақсадида гид-таржимон ахборотлар олинди. Мазкур обектларга турлар уюштирувчи туроператор билан ўзаро маълумотлар алмашилди.

Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида туризм соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Иккала мамлакат сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳам пандемиядан кейинги даврда сайёҳлик хизматлари нархларининг мавжудлиги ҳақида фикр алмашдилар. Шу билан биргаликда, туристик обектларга ташриф ва конференсия вақтида Б2Б учрашувлар икки томон учун ташкил этилди. Натижада, Ўзбекистонлик ва Тожик туроператорлари билан 40 дан ортиқ ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Мамлакатимиздаги туроператорларга Тожикистон Республикасидаги Саразм ёдгорлиги, Суғд вилояти Суғд Тарих музейи катта қизиқиш уйғотди. Марказий Осиё халқларининг тарихи, урф одатларини ўзида мужассам этган, экспонатларга бой мазкур музейлар туроператорлар томонидан тур йўналишга янги йўналиш сифатида киритиш учун маълумотлар олинди.

Шунингдек, инфотур давомида Тожикистон Республикасидаги қишлоқларда тўхтаб ўтилиб мамлакатнинг гастрономик имкониятлари туроператорлар томонидан ўрганилди.

Инфотур якунида туроператорлар томонидан бўлиб ўтган суҳбатда Тожикистон Республикасига соғламлаштирувчи туризм йўналишида туристлар жўнатилиши, мамлакатимизга эса тиббиёт туризми йўналиши бўйича туристлар олиб келиш режалаштириб, бўлажак ҳамкорлар билан алоқалар инфотур давомида ўрнатилингани айтилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1