АсосийJamiyat

Монопол корхоналар олган 3,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб қилинди

'Монопол корхоналар олган 3,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб қилинди'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги бўйича 66 та мурожаат ўрганиб чиқилди, натижада  10та ҳолатда инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилган ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Бундан ташқари, тил бириктиришлар ва картель келишувлар бўйича жами 4 та ҳолат ўрганиб чиқилган. Жумладан танлов савдоларида тил бириктиришларга йўл қўйилганлиги, шунингдек метан газ қуйиш шахобчалари, автомактаблар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг нархларни сунъий тарзда оширганлик ҳолатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.  

 

▪️Батафсил

    Бошқа янгиликлар