1

Ўзбекистон Глобал маълумотлар барометри рейтингида 58-ўринни эгаллади

ЖАМИЯТ 16.05.2022, 18:10
Ўзбекистон Глобал маълумотлар барометри рейтингида 58-ўринни эгаллади

2021 йил якунларига кўра, Глобал маълумотлар барометри рейтинги (The Global Data Barometer - GDB) эълон қилинди.

Мазкур рейтингда 100 дан ортиқ мамлакатлар қатнашган.

Ўзбекистон Республикаси рейтингда 32 балл тўплаб, 58-ўринни эгаллади.

Глобал маълумотлар барометрининг асосий модулларида:

— Ўзбекистон "Очиқ маълумотлар ташаббуси"ни ўз ичига олган "Имкониятлар" модулида 80 балл тўплаб, 8-ўринни эгаллади.

— Мамлакатда очиқ маълумотлар сиёсатини ўз ичига олган "Бошқарув" модулида Ўзбекистон 52 балл тўплаб, 19-ўринни эгаллади.

Глобал маълумотлар барометри рейтингида:

1-ўрин — АҚШ 68 балл

2-ўрин — Франция 66 балл

3-ўрин — Буюк Британия 65 балл

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1