15 май куни бўлиб ўтган сайловда 53-Қутчи сайлов округидан номзод Азимов Муротжон Бердиалиевич Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутат этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ҳақида Қашқадарё вилоят сайлов комиссиясининг жорий йил 16-май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида"ги қарорида маълум қилинди.
Азимов Муротжон Бердиалиевич 1976-йил Китоб туманида туғилган. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. Айни пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритмоқда.






