1

Азиза Ёқубова бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтариладиган илк спортчимизга айланади

СПОРТ 16.05.2022, 23:33
Азиза Ёқубова бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтариладиган илк спортчимизга айланади

Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида унутилмас ғалаба. -50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова катталар миқёсидаги дунё биринчилигида шоҳсупага кўтариладиган илк боксчи қизимиз сифатида тарихда қолади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Ёқубова якунига етган чорак финал баҳсида италиялик Жиордана Соррентинони мағлубията учратиб, ярим финалга йўл олди. Маълумки, боксда ушбу босқичга етиб келган спортчилар камида бронза медалини нақд қилиб қўйишади. Бу эса Ёқубова мусобақада шоҳсупага кўтарилишини англатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1