Вилоят Ички ишлар бўлими бунга муносабат билдирди.
Қайд этилиишча, ҳодиса 2022 йил 2 апрель куни Қамаши туманида юз берган. Шу ҳудудда яшовчи ўй бекаси З.Х. соат 08:00ларда яшаш уйида ўтирган вақтида турмуш ўртоғи Х.Ха. ҳамда унинг ака-укалари Х.Х., Х.Фа., Х.Ф.лар келиб, ўзаро жанжаллашиб қолиб З.Х. ва ўғли Ш.П.га тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан зўравонлик содир этганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г,и,м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Х.Ха.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани айтилади.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.






