Куни кеча якунланган 56 Менделеев халқаро олимпиадасида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумотга кўра, ММО-56 мусобақасида 16 мамлакатдан 100 га яқин мактаб ўқувчилари иштирок этди. Улар 28 та бронза, 18 та кумуш ва 9 та олтин медаль учун кураш олиб боришди. Менделеев халқаро олимпиадаси якунлари бўйича Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди хабар берди.
Қуйида умумжамоа ҳисобида етакчилар билан танишинг:
- Россия - 5та олтин 4та кумуш ва 1та бронза;
- Ўзбекистон - 1та олтин, 4 таси кумуш ва 5 та бронза;
- Беларусь - 1та олтин, 3та кумуш.
Қайд этилишича, Халқаро Менделеев кимё олимпиадасининг мутлақ ғолиби сифатида москвалик Игнатий Тарабрин мактаб ўқувчилари эътироф этилди. Улар 2 миллион рубль миқдоридаги академик Валерий Лунин мукофотига сазовор бўлишган.






