АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилади (жадвал)

'Тошкент вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилади (жадвал)'ning rasmi

Ўзбекистонда фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида республика вилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ,  "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади. 

Мазкур қабуллар жорий йилнинг 18-24 май кунлари Тошкент вилояти бўлиб ўтади. 

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишишингиз мумкин.

Аҳоли келадиган

ҳудудлар номи

Сайёр қабул 

ўтказиладиган жой

Сана ва вақти

Ўрта Чирчиқ,

Юқори Чирчиқ, 

Паркент, Нурафшон ш.

Бектемир тумани, Бектемир шоҳ кўчаси, Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида

18 май 

соат 10:00 дан

Бўка,

Бекобод, ПискентБекобод ш.

“Бўстон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ёшлар” боғи

19 май 

соат 10:00 дан

Қуйи Чирчиқ,

Чиноз, Оққўрғон

“Беруний” МФЙ ҳудудида жойлашган Маданият уйида

20 май 

соат 10:00 дан

Зангиота,

Тошкент, Янгийўл, Янгийўл ш.

Назарбек, Темирйўлсанаториясида

21 май 

соат 10:00 дан

Оҳангарон ш., Олмалиқ ш., Ангрен ш., ОҳангаронХолмухамедов кўчасида жойлашган “Оҳангарон” маданият ва истироҳат боғида

23 май 

соат 10:00 дан

Бўстонлиқ, 

Қибрай, Чирчиқ ш.

“Хожикент” МФЙ, “Хожикент” пансионатида

24 май 

соат 10:00 дан

 

    Бошқа янгиликлар