АсосийJamiyat

18 май – Халқаро музейлар куни. Ўзбекистондаги нечта музей бор?

'18 май – Халқаро музейлар куни. Ўзбекистондаги нечта музей бор?'ning rasmi

Бугун, 18 май — Халқаро музейлар куни. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистондаги барча музейларга кириш бепул. 

Давлат статистика қўмитаси республикада мавжуд музейлар бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этган.  

 Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган музейлар сони  

-Қорақалпоғистон Респ. – 4 та  

-Андижон вилояти – 2 та  

-Бухоро вилояти – 19 та  

-Жиззах вилояти – 7 та

-Қашқадарё вилояти – 10 та

-Навоий вилояти – 6 та  

-Наманган вилояти – 2 та  

-Самарқанд вилояти – 13 та

-Сурхондарё вилояти – 8 та  

-Сирдарё вилояти – 1 та  

-Тошкент вилояти – 5 та  

-Фарғона вилояти – 17 та

-Хоразм вилояти – 3 та  

-Тошкент ш. – 30 та

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этиб, уларга 2021 йил давомида 5100,0 минг киши ташриф буюрган.

Мамлакатимиздаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган топ 5 та музейлар:  

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат музейи – 48,3 минг киши  

🔸Темурийлар тарихи давлат музейи – 86,5 минг киши

🔸Хивадаги "Ичан-Қала" мажмуаси – 211,9 минг киши  

🔸 Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси – 399,4 минг киши  

🔸Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонаси – 683,9 минг киши  

 

    Бошқа янгиликлар