"2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"Президент қарори лойиҳасини муҳокама учун эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, давлат буюртмаси сонини камайтириш таклиф этилмоқда. Жумладан, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича таклиф этилмоқда:
Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига —76 728 нафар (2021 йилда 113 530 нафар)
- сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар (2021 йилда 37 675 нафар);
- кечки таълим шаклига — 2 575 нафар (2021 йилда 6 550 нафар);
- масофавий таълим шаклига- 3 610 нафар;
Магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар (2021 йилда 12 900 нафар);
Хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар (2021 йилда 500 нафар);
Келтирилишича, филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 100 нафар грантларнинг буюртмачиси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланади.
Шунингдек, белгиланишича, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
- барча давлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрлари фақатгина давлат грантлари бўйича тасдиқланади;
- тўлов-контракт асосидаги қабул ўринлари олий таълим муассасалари, молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари, бўйсунувига кўра тегишли вазирлик ва идоралар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади.






