Sevimli

Жиззахда мактаб ўқувчи қизлари ҳижобли қизни самосуд қилишгани бўйича расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 18.05.2022, 13:45
Жиззахда мактаб ўқувчи қизлари ҳижобли қизни самосуд қилишгани бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларларда “Жиззахда мактабда ўқийдиган қизлар битта ҳижобли қизни самосуд қилишди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.    

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида Жиззах шаҳри Боғишамол маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Н. ижтимоий тармоқда Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи М.А. билан мулоқотга киришади.  

Ўзаро ёзишмалар чоғида улар ўртасида келишмовчилик юзага келади. Шундан сўнг М.Н. ва М.А. Жиззах шаҳридаги ўқув марказида учрашиб, жанжаллашишган. Ушбу ҳодисанинг тасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган.  

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар