1

Жиззахда молиявий пирамидани тарғиб қилиб, фуқароларнинг 692,3 млн. сўмини қўлга киритган шахслар аниқланди

ЖИНОЯТ 18.05.2022, 15:32
Жиззахда молиявий пирамидани тарғиб қилиб, фуқароларнинг 692,3 млн. сўмини қўлга киритган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Жиззах шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ю.М., Ш.И. ва бошқалар 2022 йилнинг март ойида “Gift Of Legacy” номли ўйинни Instagram канали орқали ташкилотчилар кўрсатиб ўтган пластик картасига камида 200 минг сўм ёки 50 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўтказиб беришса, қисқа муддатда ушбу маблағни 7-8 баробарга кўпайтириб олишлари ҳақида реклама қилишган. Бундан ташқари, ўзлари Telegram ижтимоий тармоғида “200 минг сўмлик ва 50 АҚШ долларлик онлайн гап” номли гуруҳни ташкил этишиб, ўйин иштирокчиларининг 692,3 млн. сўмини ўзлари ва танишларининг пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, пул маблағларининг бир қисмини кейинги иштирокчилар ҳисобидан дастлабки иштирокчилар ҳисобига ўтказиб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1