АсосийDunyo

Дунёнинг энг машҳур музейлари

'Дунёнинг энг машҳур музейлари'ning rasmi

18 май – халқаро музей куни ҳисобланади. Қуйида эътиборингизга дунёнинг энг машҳур музейлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

ЛУВР

Унга кўра, биринчи ўриндан Париждаги Лувр музейи эгаллади. 1792 йилда ташкил топган. Ўтган йили мазкур музейга қарийб 2.9 миллион киши ташриф буюрган.

ЭРМИТАЖ

Кейинги ўринни Санкт-Петербургдаги Эрмитаж эгаллади. 1895 йилда бунёд этилган. 2019 йилда музейга 4,9 млн киши ташрифи кузатилган. 

МЕТРОПОЛИТЕН

Нью-Йоркдаги Метрополитен-музейи 1870 йилда ташкил топган бўлиб, 2021 йилда музейга қарийб 2 миллион киши ташриф буюрган. Пандемиядан олдин эса одатда музейга тахминан қарийб 7 млн кишини қабул қилган. 

ТЕЙТ 

Лондонда жойлашган ушбу музей 1897 йилда ташкил топган. Бу ерда машҳур инсонлар, давлат арбоблари, мусиқачилар, спортчилар ҳам ўрин олишган. Пандемиядан аввал йилига 6 миллион киши ташриф буюрарди. 2021 йилда ҳам эса 500 мингдан ортиқ кишини қабул қилган. 

МИЛЛИЙ МУЗЕЙ

Пекиндаги машҳур музей бўлиб, 1959 йилнинг 11 март куни ташкил топган. 2013 йилда мазкур музейга 100 млн киши ташриф буюрган. Музейда 620 мингдан ортиқ экспонант жойлашган.

БИЗДАЧИ?

Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўлиб, 1992 йилнинг 21 апрель куни Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра ташкил топган. Бу ерда 250 мингга яқин экспонат бор. 

Темурийлар тарихи давлат музейи эса 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан барпо этилган. 

    Бошқа янгиликлар