1

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатини иккита бронза билан якунлади

СПОРТ 19.05.2022, 07:53
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатини иккита бронза билан якунлади

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини якунлади. Мусобақа аёллар боксида дунё биринчиликларида қўлга киритилган илк медаллар сифатида ўзбек спорти тарихида қолди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси буни қайд этмоқда.

Маълум қилинишича, +81 кг вазн тоифасида қатнашган Моҳира Абдуллаева ярим финал жангининг 1 раундида жароҳат олиб, беллашувни давом эттира олмаган. Шу боис, ҳакамлар унинг рақиби марокашлик Хайжа Мардининг ғалабасини эътироф этишган ва Моҳира бронза медали билан тақдирланган. 

Беллашувлар давомида Азиза Ёқубова ҳам -50 кг вазн тоифасида учинчи ўринни қўлга киритгани айтилади.

Шу тариқа, мазкур дунё биринчилиги Ўзбекистон терма жамоаси учун 2 та бронза медали билан якунланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1