"Ўзгидромет" 19 майга об-ҳаво башоратини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32° гача кўтарилади.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 28-30° гача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғадии, момақалдироқ бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° бўлади.






