АсосийДунё

Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди

Маълум қилинишича, Исломобод янги ҳужумлар юз берган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта жанговар кучларни сафарбар қилган.

'Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди'ning rasmi

Покистон Саудия Арабистонига 8 минг нафар ҳарбий хизматчи, қирувчи самолётлар эскадрильяси ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жўнатди. Бу ҳақда Reuters ҳукумат манбаларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Исломобод янги ҳужумлар юз берган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта жанговар кучларни сафарбар қилган.

Reuters суҳбатдошларига кўра, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномаси томонларни ҳужум ҳолатида бир-бирига ёрдам беришга мажбур қилади. Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф аввалроқ бу келишув Саудия Арабистонини Покистоннинг “ядровий соябони” остига қўйишини айтган эди.

Манбаларнинг билдиришича, Покистон апрель ойи бошида Саудия Арабистонига 16 тага яқин самолётдан иборат тўлиқ эскадрилья юборган. Улар асосан Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган JF-17 қирувчи самолётларидан иборат. Шунингдек, икки дрон эскадрильяси ҳам жўнатилган.

Бундан ташқари, Саудия Арабистонига Хитойнинг HQ-9 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими етказиб берилган. Барча ускуналарга покистонлик ҳарбийлар хизмат кўрсатмоқда ва харажатлар Саудия томонидан қопланмоқда.

Қайд этилишича, Саудия Арабистонига юборилган покистонлик ҳарбийлар асосан маслаҳат ва ўқув вазифаларини бажаради. Манбалардан бирига кўра, қўшма шартнома доирасида мамлакатда 80 минг нафаргача покистонлик ҳарбий ва ҳарбий кемалар жойлаштирилиши мумкин.

Аввалроқ Financial Times Саудия Арабистони Яқин Шарқ давлатлари ва Эрон ўртасида ҳужум қилмаслик пактини таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди. Нашрга кўра, бунда Совуқ уруш даврида Европада кескинликни юмшатган Ҳелсинки келишувлари намуна сифатида кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'US Open кубоги ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 18.05.2026 13:54

    US Open кубоги ўғирлаб кетилди

    Бу ҳақда “TyC Sports” нашри хабар берди.

    'Хитойда 5,2 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё 18.05.2026 05:14

    Хитойда 5,2 магнитудали зилзила юз берди

    Хитойнинг Гуанси провинциясида 18 май куни 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

    'Зеленский: Россия ва Беларусь яна бир давлатга ҳужумга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё 17.05.2026 07:11

    Зеленский: Россия ва Беларусь яна бир давлатга ҳужумга тайёрланмоқда

    Украина президенти Владимир Зеленский Россия Беларусьни урушга янада чуқурроқ жалб қилишга уринётгани ва бу масала юзасидан президент Александр Лукашенко билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

    'Трампнинг Хитойга ташрифи Ҳормуз бўғози бўйича натижа бермади'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 17:20

    Трампнинг Хитойга ташрифи Ҳормуз бўғози бўйича натижа бермади

    Музокараларда бўғозни очиш масаласида илгарилашув бўлмаган, Ҳормузда ҳаракат эса ҳали ҳам чекланган қолмоқда.

    'Исроил зарбаси ҲАМАС ҳарбий қаноти етакчисини ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 15:35

    Исроил зарбаси ҲАМАС ҳарбий қаноти етакчисини ўлдирди

    Исроил армияси Ғазода амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида Изз ад-Дин ал-Ҳаддад ҳалок бўлган ва яна ҳужум оқибатида 7 киши вафот этган.

    'Испания бош вазири Ламин Ямални қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 14:51

    Испания бош вазири Ламин Ямални қўллаб-қувватлади

    Испания бош вазири Педро Санчес “Барселона” футболчиси Ламин Ямалнинг Фаластин байроғи билан чиқишини ҳимоя қилди.