АсосийJamiyat

Қўшрабод тумани прокуратураси биносида фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасидаги жанжал бўйича текшириш бошланди

'Қўшрабод тумани прокуратураси биносида фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасидаги жанжал бўйича текшириш бошланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани прокуратураси биноси олдида ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ҳолат 2021 йилнинг 16 июль куни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани прокуратураси биносида содир бўлган. Фуқаро ва ички ишлар органи ходими ўртасида содир бўлган зиддиятли видеотасвир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда. Ходимнинг ҳаракатлари қўшимча равишда тўлиқ текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

 

    Бошқа янгиликлар