Айни пайтда Самарқанд вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилишида солиқ тизими масъулларининг эшитуви бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти, Миллий кенгаш аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ҳудудий кенгаш аъзолари иштирок этаётган йиғилишда асосий эътибор солиқ тизимида учраётган коррупцион ҳолатлар, уларнинг олдини олишдаги муҳим вазифа ва мақсадларга қаратилмоқда.
Таҳлилларга кўра, Самарқанд вилоятида солиқ тизими энг кўп жиноят содир этилган йўналишлардан бири ҳисобланади.
Хусусан, 2021 йил мобайнида вилоятда солиқ органлари билан боғлиқ коррупцияга оид 7 та жиноят иши бўйича 10 нафар солиқ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, судларга юборилган.
Йиғилишда шу каби коррупцион ҳолатлар атрофлича таҳлил этилмоқда.






