АсосийJamiyat

Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш маҳаллий ҳокимиятлар бюджетидан қопланади

'Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш маҳаллий ҳокимиятлар бюджетидан қопланади'ning rasmi

Айни дақиқаларда АОКАда Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани  бўлиб ўтмоқда.

Унда ғалла етиштириш ва сотиш бўйича бошланган ислоҳотларнинг энг муҳим босқичи ва кутилаётган ўзгаришларнинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилмода.

Жорий йилда республика бўйича суғориладиган ғалла майдонларнинг гектаридан ўртача 2,5 тонна, жами 2 550 минг тонна буғдойни “Ўздонмаҳсулот” АК корхоналари омборларига қабул қилиш кўзда тутилган.

Ҳар йили 1 августига қадар етиштирилган буғдой миқдори ва ички бозорда буғдойга бўлган талабдан келиб чиқиб, зарур ҳолларда қўшимча буғдой хорижий давлатлардан импорт қилинади.

Фермер хўжаликлари ихтиёрида қоладиган ғаллани турли важлар билан давлат ресурсларига олиб қўйиш ҳамда биржада сотилган ғаллани ҳудудлараро ташувларига ноқонуний чекловлар ўрнатиш қатъиян тақиқланди.

 

    Бошқа янгиликлар