Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 73 та муассасада ўтказилган профилактик тадбирда қарийб 11,5 млрд. сўмлик моливий хато ва камчилик аниқланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик Ички аудит хизмати бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.
Шундан 10,1 млрд. сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинган, 1,6 млрд. сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб, тикланган.
Молиявий камчиликларга йўл қўйилган ташкилотлардаги раҳбар ва масъул ходимларнинг 4 нафари лавозимидан озод этилган.






