21 май куни республикамизнинг шимолий ва чўл ҳудудларда, 22 май куни республика бўйича баъзи жойларда тезлиги 23-28 м/с гача кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумот берди.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрайди. Шунингдек, кучли шамол вақтида автомобилларни дарахтлар остида қолдирмасликни тавсия этади.






