Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун 2022 йил 24 май куни танлов ўтказилади.
Иш ҳақи соатига 10,1 фунтдан
Фуқароларнинг турар жойи ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.
Номзодлар учун талаблар:
- 18 - 50 ёш оралиғида бўлиши;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
- рус ёки инглиз тилида эркин мулоқот қила олиши;
- судланмаган бўлиши.
Танлов Тошкент шаҳри Олмазор касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида 24 май куни соат 09.00 да бошланади
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Умид кўчаси 16-уй
Номзодлардан хорижга чиқиш паспорти билан транспорт хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда келиши сўралади.
Эслатма: ишчи визасини расмийлаштириш учун консуллик йиғими (440 АҚШ доллар атрофида), тиббий суғурта, авиа чипта учун харажатлар номзодлар томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун: (71) 202 33 55






