1

Таеквондо. Гулжаной Наимова Туркия, Сербия ва испаниялик спортчиларни мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди

СПОРТ 21.05.2022, 17:02
Таеквондо. Гулжаной Наимова Туркия, Сербия ва испаниялик спортчиларни мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди

Айни кунларда Англиянинг Манчестер шаҳрида пара таеквондо бўйича Европа Очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Пара таеквондо бўйича Европа чемпионати илк бор 1976-йилда Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган бўлиб, мусобақалар ҳар икки йилда бир марта, Европа таеквондо иттифоқи, шунингдек, Жаҳон таеквондосининг континентал филиали томонидан ташкил этилади.

2022-йилда ташкил этилаётган 24-пара таеквондо чемпионатида аёллар ҳамда эркаклар 49 кгдан 87 кггача ва 87 кгдан юқори вазн тоифаларида баҳслашадилар. 

Мазкур мусобақада Ўзбекистондан ҳам спорт делегацияси иштирок этаётган бўлиб, аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангларда ҳамюртимиз Гулжаной Наимова Туркия, Сербия ва Испаниялик спортчикларни мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. 

Таъкидлаш лозимки, Гулжаной ушбу ғалабадан сўнг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун 20 рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бундан ташқари у ўз вазн тоифасида дунё рейтингида пешқадамликни ҳам сақлаб қолди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1