1

Чин муҳаббат "зона" деворларини ҳам ошиб кирди Ёхуд самарқандлик йигитнинг кечмишларидан бир шингил (видео)

ЖАМИЯТ 21.05.2022, 23:06
Чин муҳаббат "зона" деворларини ҳам ошиб кирди Ёхуд самарқандлик йигитнинг кечмишларидан бир шингил (видео)

Агар тақдир инсонларни бирлаштирса, уларнинг ҳаёт йўллари қўшилишига ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди. Хатто қамоқхона ҳам...

Рустам ҳаётининг энг гўзал дамлари ҳам "зона" деворлари ортида бошланди. Тонгги текширувдан сўнг бошқа маҳкумлар ишга кетганида унга отрядга қайтиб, маросимга тайёргарлик кўришга рухсат берилди. Чунки бу кун унинг ҳаётидаги муҳим воқеа. У 7 йил кутган севгилиси билан қонуний никоҳдан ўтди. Қувонарлиси, бунга маҳкум экани асло таъсир қилмади.

"5 ярим йил Навоий вилояти Қизилтепа тумани жиноят ўташ колониясида бўлдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Лекин оила бу - оила. Биз беҳосдан жиноят содир этганмиз. Жазо муқаррарлиги учун мана, ўтирибмиз",-дейди Рустам.

Маълум бўлишича, Рустам кўнгил қўйган қизи билан оила қуришга аҳдлашиб, хорижга ишлашга бориб келади. Ўша кунда машъум воқеа сабабчиси бўлиб қолади.

"16 йил Россияда яшаб келганман. Бир куни поччам келиб, опамга қўл кўтарди. Унинг ёнини оламан деб, ўлдириб қўйганман. Шундан кейин милицияга бордим. Етиб келган жойим шу ер бўлди",-дейди у.

Самарқанддаги 37-манзил колониясида ёр-ёр садолари эшитилди. Ошиқ маҳкум Рустам Лолани расмий никоҳига олди.

Хусусан, унинг рафиқаси Лола қамоқхонада Рустамни кўришда катта қийинчиликка дуч келганини таъкидлайди. 

"Бизда никоҳ гувоҳномаси бўлмаганлиги барча қийинчиликларга сабаб бўларди. Унинг олдига қамоқхонага келганимда кўришолмасдим. Фақат телефон орқали гаплашардик. Муассаса раҳбарларига раҳмат",-дея миннатдорлик билдиради Лола Раҳимова тўйга рухсат берилганидан қувониб.

Бу кунни кутиш керак бўлса, яна кутардим, дейди келин...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1