АсосийJamiyat

Бухорода 8-синф ўқувчиси мактаб директори томонидан аёвсиз калтакланди(видео)

'Бухорода 8-синф ўқувчиси мактаб директори томонидан аёвсиз калтакланди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Бухоро туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси мактаб директори томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида видео мурожаат жойлаштирилди. Унда ота қизининг кўкарган қўлларини намойиш қилган ва уни мактаб директори калтаклаганини иддао қилган.   

Вилоят ИИБга кўра, мазкур ҳолат туман Ички ишлар бўлимида тегишли тартибда қайддан ўтказилган. Ҳозирда суруштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар