1

Жиззах ва Қашқадарёда қор ёғмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 22.05.2022, 10:42
Жиззах ва Қашқадарёда қор ёғмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда ёзга бир неча кун қолганда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғаётгани айтилмоқда.

Хусусан, ижтимой тармоқ фойдаланувчилари Зоминда ёғаётган қорни видеога олиб жойлаштиришган.

Шунингдек, Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани тоғларида ҳам қор ёғган. 

 

Китоб туманининг олис тоғли ҳудудларидан бири Деновболо қишлоғининг айни дамдаги кўриниши. Бу ерда туни билан қор ёғиб, ҳозирда атроф оппоқ рангга бурканган.

"Ўзгидромет" марказга кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ҳаво ўзгариб туради.  Фарғона водийси вилоятларида кун давомида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи яримида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1